Линклар

logo-print

Покистон шимоли ва Кашмир воҳасининг Покистон назорат қилувчи ҳудудида кучли ëмғир ëғиши натижасида зилзиладан талофат кўрган жойларда олиб борилаëтган ишлар секинлашган.


Покистон армияси вакили Шавкат Султон ҳавонинг ноқулай келиши оқибатида Шанба оқшомдан буëн қутқарув ишлари олиб борилмаëтганини маълум қилди.
Шанба куни қутқарув ишларида иштирок этаëтган вертолëтнинг урилиши натижасида экипаж аъзоларидан 6 киши ҳалок бўлди.
Ҳамон минглаб одам бошпанасиз қолган.
Сўнгги маълумотларга қараганда¸ 40 мингга яқин одам ҳалок бўлган ва 62 мингтача одам жароҳат олган.
Бош Вазир Шавкат Азиз қиш яқинлашаëтгани туфайли¸ мамлакат 300 мингта палатка муҳтожлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG