Линклар

Афғонистон шарқида беш мингга яқин одам ҳукуматга қарашли диний етакчининг толиблар томонидан ўлдириб кетилгани юзасидан норозилик намойиши ўтказди.


Мулло Муҳаммад жума куни Хўст вилоятидаги Танай мавзесида жойлашган масжидга бомба келиб тушиши натижасида ҳалок бўлган ва ўнлаб ибодатчилар жароҳат олганди.
Президент Ҳамид Карзай мазкур ҳаракатларни қоралаб¸ уни Ислом динига ҳужум¸ дея тарифлади.
Жорий йилда Афғонистондаги диний етакчиларга қарши бир неча ҳужумлар уюштирилди. Уларнинг аксарияти Толиблар томонидан амалга ошрилгани айтилмоқда.
Якшанба куни бўлиб ўтган норозилик намойишииштирокчилари ҳукуматдан диний етакчилар хавфсизлигини таъминланишини талаб қилиб¸ зўравонликларни “ноисломий”¸ деб тарифлади.
XS
SM
MD
LG