Линклар

Британия шанба куни Эроннинг Хузезтон вилоятида юз берган иккита даҳшатли портлашга алоқадор эмаслигини маълум қилди.


Британия элчихонаси юз берган портлашларни қораловчи баëнот чиқарди.
Қўлбола бомбанинг ахлат қутиларидан бирига жойлашиши ва унинг бир неча масофа наридан туриб кучга киритилиши 4 киши ўлимига сабаб бўлиб¸ камида 80 нафар одам жароҳат олди.
Ироқ жанубининг Британия ҳарбийлари томонидан эгаллаб олинган ҳудуди билан чегарадош¸ ушбу ер¸ бир неча портлашлар ва этник норозликларга сабаб бўлганди.
Эрон Хузестонда юз берган портлашлар ортида Британия қўли борлигини иддао қилиб¸ портлашларни амалга ошириш учун унинг араб сепаратистларига ëрдам берганлигида ¸ айбламоқда.
Британия эса ушбу айбловларни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG