Линклар

Налчикда содир этилган ҳужум учун масъулиятни Шамил Басаев ўз зиммасига олди.


Чечен қуролли гуруҳи етакчисининг бу баёноти бугун “Кавказ-центр” сайтида эълон қилинди. Басаевнинг таъкидлашича, биринчи бор 13 октябр куни Налчикка ҳужум қилиш режалаштирилган эди, бироқ, Россия разведкаси бунинг олдини олиб қолган.
Басаевнинг маълум қилишича, ҳужумда 200 дан ортиқ жангчи иштирок этган. Тўқнашувлар чоғида эса Россиянинг 140 ҳарбийси ва 41 нафар хужумчи қурбон бўлган.
XS
SM
MD
LG