Линклар

Бугун Ироқда рўй берган тўқнашувларда 70 нафар исёнчи ўлдирилди.


Айни хабарни тарқатган Америка ҳарбий қўмондонлигига кўра, ҳарбийлар Рамади шаҳрининг жанггарилар жойлашган, деб ҳисобланган нуқталарини ҳаводан ўққа тутган.
Айни вақтда Ироқда 15 октябр куни бўлиб ўтган умухалқ референдуми овозларини санаш давом этмоқда. 15 октябр куни мамлакатнинг янги конституция лойиҳаси референдумга қўйилган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, аҳолининг аксар қисми лойиҳани қувватлаган.
XS
SM
MD
LG