Линклар

Ню Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси ўзбекистонлик журналист Галима Бухарбоевани 2005 йилнинг энг довюрак журналисти, деб топди.


Ташкилот ҳар йили матбуот эркинлиги йўлида хизмат қилган журналист ва адвокатларни тақдирлаб келмоқда. Бу мукофот касбий фаолияти учун тазйиққа учраган, калтакланган ва қамоққа маҳкум қилинган яна икки журналистга берилди.
Ўзбекистонлик журналист Галима Бухарбоева Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг Ўзбекистондаги собиқ мухбири эди ва у ҳаётини хавф остига қўйиб, Андижон воқеаларини воқеа жойидан ёритган журналистдир.
У ҳукумат босими туфайли мамлакатни тарк этган ва ҳозирда АҚШда.
XS
SM
MD
LG