Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:49

Марказий газеталар шарҳи


Дилнаво

“Халқ сўзи” газетасининг 15 октябрь кунги сонида “Бензин тақчиллиги нега рўй берди?” сарлавҳали мақола чоп этилди. Унда сўнгги кунларда Тошкент рўй бераётган бензин тақчиллиги муаммосига эътибор қаратилган. Муаллиф Насриддин Муҳаммадиев муаммо сабабларини қуйидагича изоҳлайди: “Атрофимиздаги давлатларда рўй берган нефть тақчиллиги бизга ҳам таъсир қилди. Бундан ташқари, турли хил миш-мишлар истеъмолчиларни ваҳимага солиб қўйди. Илгари ҳар куни 10 литр бензин оладиган одам бугун 30-40 литр олишга интилмоқда. Натижада сунъий тақчиллик юзага келмоқда. “Ўзнефтмаҳсулот” компанияси маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида бир кеча-кундузда ёнилғи қуйиш шаҳобчалари орқали ўртача 850 тонна бензин сотилар эди. Август ойида 998 тонна, сентябрда 904 тонна, октябрнинг дастлабки 12 кунида 1105 тонна бензин етказиб берилди. Аммо шу ҳам етмаяпти”.


“Ҳуррият” газетасининг 12 октябрь сонида Ботиржон Ғофуровнинг “Демократлар нега қилич яланғочлайди” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Андижон воқеаларидан сўнг АҚШ томондан ахборот, сиёсий ва иқтисодий босим ўтказилаётгани таъкидланган мақолада қуйидаги сўзлар бор: “Мамлакатимизнинг энг юқори суд инстанциясида, хорижий дипломатлар ва журналистлар қаршисида кўрсатма бераётган айбланувчилар Андижон фожеаларида ташқи кучларнинг, хусусан, АҚШнинг қўли борлиги ҳақида маълумотларни айтди. Агар ушбу кўрсатма исботланадиган бўлса, Қўшма штатлар ўз сиёсатида яна бир ғирром тамойил, яъни “Сенинг душманинг – менинг дўстим” деган қоидага амал қилиши ўз тасдиғини топади. Ёдингизда бўлса, собиқ Иттифоққа нисбатан Афғонистон масаласида шундай сиёсат амалга оширилган ва бу кейин Американинг ўзига ҳам, бошқаларга ҳам катта бало келтирган “Толибон” ҳаракатининг юзага келишига замин яратганди”.


Бир неча марказий газеталарда, хусусан, “Қишлоқ ҳаёти” газетасининг 11 октябрь кунги сонида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги махсус мухбирлари Ғулом Мирзоев ва Беҳзод Норбоевнинг “Ҳақиқат эгилади, аммо синмайди” сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Унда Андижон воқеалари ва унга алоқадорликда айбланаётган фуқаролар судини гўё нохолис ёритаётган хорижий ОАВ ҳақида навбатдаги мулоҳазалар баён этилади: “Айби борнинг тиззаси қалтирайди” деганларидек, Андижонда содир этилган террорчилик ҳақида бўҳтон ва уйдирмалар тарқатган, мазкур воқеаларни нохолис ёритиш бобида “чаққонлик кўрсатган” айрим чет эл ОАВ вакиллари “ҳукумат ишлагани қўймаяпти” деган баҳонага “ҳомийлари”ни лаққа ишонтириб, юртимиздан жуфтакни ростлаб қолди”.


“Ўзбекистон овози” газетасининг 13 октябрь кунги сонида Абдусаид Кўчимовнинг “Ўзбекистонни ҳеч кимга бериб қўймаймиз” деб номланган навбатдаги янги шеъри эълон қилинди. Шеърдан парча келтирамиз:

“Жирканч ниятига етолмай зада,
Бани хуружлари харобу сароб,
Тишин ғижирлатар алам-азада,
“Бешинчи колонна”, “Рангдор инқилоб”.
Ҳали тинган эмас ғарбона “юриш”,
Нафси тўйган эмас, нафси ғорларнинг”.
XS
SM
MD
LG