Линклар

logo-print

Чимкентда улкан масжид қурилиши бошланди


Озодбек Муборак рамазон ойида Жанубий Қозоғистон вилоятидаги энг катта ва замонавий масжид қурилиши бошланди. Унинг қурилиши учун 2,5 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилган.

Вилоят бош меъмори Эркин Жусуповнинг сўзларига кўра, Бирлашган Араб Амирлиги маблағи ҳисобига бунёд этилаётган ушбу масжид қурилиши 2006 йилнинг кузида ниҳоясига етади. Масжид учун Чимкентнинг шимоли-шарқида, шаҳарнинг экологик тоза энг баланд қисмидан беш гектар жой ажратилган. Унинг асосий зали узунлиги 50 метр, баландлиги 30 метр бўлади. Қозоқча пирамида шаклида қад кўтарадиган масжиднинг тўрт томонида ҳар бирининг баландлиги 52 метр бўлган 4 та минора қурилади. Унинг кенг ҳовлисида 20 минг киши ибодат қилиши мумкин бўлади.

Меъморнинг таъкидлашича, ҳозир вилоятда 526 та масжид фаолият кўрсатмоқда. Аммо вилоятнинг ҳозирги бош масжиди талабларга жавоб бермайди. Унинг майдони тор бўлиб, намоз ўқигани келган кишиларга жой етишмайди. Шу жиҳатларни ҳисобга олганда вилоят учун катта ва замонавий масжидга эҳтиёж катта.

Масжид пойдеворига илк ғишт қўйиш маросимида сўзга чиққан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Булат Жилкишиевнинг айтишича, 1991 йилда вилоятда атиги 46 та масжид бўлган. Жорий йилнинг ўзидагина бу ерда 7 та масжид фойдаланишга топширилган.
XS
SM
MD
LG