Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:31

Қозоқ ёшлари рамазон қўшиғини айтишни урф қиляпти


Совет даврида рўза амалларидан анча йироқлашиб қолган Қозоғистонда ислом арконларига амал қилувчилар сони йилдан-йилга кўпайиб боряпти. Рамазон қўшиқларини мусиқага солиб айтувчи қозоқ ёшлари пайдо бўлмоқда.

Жанубий Қозоғистонда рўзадорлар сони мамлакатнинг бошқа ҳудудларидагига қараганда анча кўп. Чунки у ерда ислом дини нисбатан кучли ривожланган. Айниқса, ўзбеклар яшайдиган қишлоқларда рўзадорлар кўпчиликни ташкил этади.

Ўзбек қарияларининг сўзларига кўра, ўзбек қишлоқларида 12 ёшдан 70-80 ёшгача бўлган 80 фоиз аҳоли рўза тутади. Қишлоқларда масжидлар кўп бўлиб, ҳозир ёшлар ҳам уларга бориб, жума ва таровеҳ намозларини ўқимоқда.

Маълумотларга кўра, Жанубий Қозоғистон вилояти аҳлининг 80 фоизи мусулмонлардир. Жума намозларига масжидларга 10 мингга яқин одам чиқади. Рамазон ойида эса бу рақам 300 минггача кўтариляпти.

Кузатувлар шуни кўрсатадики, қозоқлар орасида рўзадорлар ўзбекларга нисбатан кам. Уларнинг кўпчилиги рўза тутмаслик сабабини болалигидан коммунистик партия ғоялари ва атеистик руҳда таарбиялангани билан изоҳлайди.

Қозоқ болалари рамазон ойининг бошидан охиригача рамазон қўшиғини куйлайди. Талаба йигитлар Ўрик, Эрбол ва Нурғали рамазон қўшиғини мусиқа жўрлигида айтишни касб қилган. Уларнинг таъкидлашича, рамазон қўшиқларини болаликдан куйлаб келган. Икки йилдирки, бу қўшиқларни дўмбира ва гитара жўрлигида айтмоқда.

Йигитлар рамазон ойини орзиқиб кутишини, чунки бу ойда бир-икки танга пул ишлаш имкони борлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG