Линклар

logo-print

Транспаренси интернешнл ташкилотига кўра¸ 159та мамлакатнинг учдан иккисининг жамоат секторида жиддий коррупция мавжуд.


Бу ҳақда ташкилот йиллик ҳисоботида эълон қилди.
Шунингдек¸ ҳисоботда кўпчилик мамлакатларда шахсий манфаатлар йўлида жамоат идораларига зўравонлик қилиш ҳоллари учраши айтилади.
Ҳужжатда сиëсий арбоблар ва давлат етакчилари ўртасида ҳам коррупцияга қўл урган мамлакатлар рўйхати ëзилган.
Рўйхатда Марказий Осиë ва Жанубий Кавказ қисман шундай мамлакатлар сарасига киритилган.
Туркманистон ушбу рўйхатда сўнгги ўринлардан бирини эгаллаган. Араб мамлакатлари орасида Ироқ 17 ўринда.
Руминия эса¸ Европа Кенгашига аъзо бўлиш ниятидаги мамлакатлар Болгария¸ Хорватия ва Туркия ичида энг кўп коррупция мавжуд мамлакат сифатида тарифланган.
Энг яхши кўрсаткичга Исландия¸ Финландия ва Янги Зеландия эга.
XS
SM
MD
LG