Линклар

Покистон зилзила оқибатида талофат етган жойларда қутқарув ишларини олиб бориш учун Ҳиндистон ëрдамини рад этди.


БМТ қошидаги озиқ-овқат дастури директори Покистондаги зилзиладан талофат кўрган 500 мингта одам ëрдамга муҳтожлигини эълон қилаëтган бир вақтда¸ Покистон қўшни Ҳиндистондан таклиф қилинган ҳар қандай ëрдамни рад этганлигини айтади.
Жаҳон озиқ-овқат дастури директори Жеймс Моррисга кўра¸ қутқарув ишлари дунë жамоатчилиги дуч келган энг аянчлиларидан бири. У шунингдек¸ бошпанасиз қолганлар палатка¸ кўрпа¸ тиббий ëрдам ва овқатга муҳтожлигини маълум қилди.
Ҳиндистон Покистоннинг Кашмир назорат қилувчи ҳудудига ҳаво транспорти ва қутқарувчиларни жўнатишини таклиф қилди.
Аммо Покистон Ташқи Ишлар Вазири Риëз Аҳмад ушбу таклифга розилигини¸ бироқ улар Ҳиндистон учувчиларисиз берилса¸ қабул қилинишини айтди.

Покистон Бош Вазири Шавкат Азиз расмий маълумотлар зилзила оқибатида нобуд бўлганлар сони 41мингни¸ жароҳат олганлар эса¸ 67мингга яқинлигини кўрсатаëтганини маълум қилиб¸ ҳали бино тагида кўплаб одамлар жасади қолган бўлишидан хавотир билдирди.
Минтақадан олинган бошқа бир хабарда¸ Кашмирнинг Ҳиндистонга тегишли Сринагар ҳудуди Ўрта таълим вазири отиб кетилганлиги хабар қилинмоқда.
Полицияга кўра¸ Ғулом Наби Лон мусулмон жанггарилиги гумон қилинаëтган шахснинг¸ унинг уйига бостириб кириши ва унга қараб ўқ узиши натижасида ҳалок бўлган.
Хавфсизлик ходимларининг ҳам яралангани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG