Линклар

logo-print

Сўнгги тадқиқотларга кўра¸ дунë бўйлаб фаолият юритувчи савдо уюшмалари кўплаб зўравонликларга дуч келмоқда.


Эркин Савдо Уюшмаси Халқаро Конфедерацияси ўтган йили савдо уюшмасининг 145 нафари¸ аксарият Колумбиядагилар ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди.
Шунингдек¸ 700га яқин савдо уюшмаси аъзоси қийноққа тортилиб¸ уларнинг калтаклангани маълум қилинмоқда. 4 ярим мингдан ортиқ одамнинг савдо соҳасида фаолият юритгани учун ишдан бўшатилгани ҳам айтилади.
Сўров муаллифлари Европа қитасидаги мамлакатлар Украина¸ Беларус ва Молдовага асосий урғу бериб¸ ушбу мамлакатлар ҳукумати ҳамон Шўро тизимида бўлгани каби савдо соҳасини назорат қилаëтгани айтилади.
Яқин Шарқда¸ айтайлик Саудия Арабистони ва Уммонда савдо уюшмалари фаолияти ман этилган ëки якка тартибда давлат томонидан назорат қилинади.
Эркин Савдо Уюшмаси Халқаро Конфедерацияси ўтказган сўрови 137та мамлакатни ўз ичига олди.
XS
SM
MD
LG