Линклар

Эрон Бағдод Судидан Ироқнинг собиқ Президенти Саддам Хусайнни маҳкама этиш жараëнида унга нисбатан Ироқ-Эрон уруши даврида кимëвий қуролллардан фойдаланганлиги ҳақидаги айблов қўйилишини сўради.


Теҳрон вакили Жамол Каримуродга кўра¸ бу ҳақдаги петиция дипломатик каналлар орқали Саддамни маҳкама қилаëтганларга етказилган.
Хусайн ва у давлатни бошқарган пайтда расмий лавозимларни эгаллаган 7 киши 1982 йилда қириб ташланган 150ка яқин шиа ўлими юзасидан кўрсатмалар беради.
Шу пайтгача Саддам Хусайн Эронга нисбатан қилган ҳаракати учун судланмаган эди.
XS
SM
MD
LG