Линклар

Налчикдаги маҳаллий телестанциялар фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўз уйларидан чиқмасликларини огоҳлантирди.


Маҳаллий телевидение тарқатган хабарга кўра¸ хавфсизлик кучлари ўтган ҳафтада юз берган ҳодисалардан сўнг яшириниб олгани гумон қилинаëтган жанггариларни қидирмоқда.
Хавфсизлик кучлари Налчик атрофини ўраб¸ кенг масштабли ҳарбий амалиëт ўтказди.
Маҳаллий милиция ходимига кўра¸ эрталаб юз берган отишма чоғида жанггарилардан бири ҳалок бўлиб¸ яна бири яраланган.
Россиянинг жанубий федерал округи прокурори ўринбосари Николай Шепел ўтган ҳафта отишмаларда иштирок этган жанггарилар қўлларидаги қуроллар ўтган йил декабр ойида ҳужумга учраган гиëҳванд моддалар контрабандасини назорат қилиш федерал агентлигига қарашли эканини билдирди:
"Текширув натижалари борасида гапиришга ҳали эрта¸ чунки биз гумон қилаëтган шахсларнинг ушбу жараëнга алоқадорлигини амалда исботлашимиз керак. Шунинг учун¸ ҳозирча якуний рақамларга тўхтала олмаймиз"¸ - деди Николай Шепел.
13 октябрда Россиянинг Кабардино-Балкария республикасига қарашли Налчик шаҳрида жанггариларнинг милиция пости¸аэропорт ва давлатга қарашли идораларга ҳужум уюштириши натижасида 130 киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG