Линклар

logo-print

Украина полицияси Озарбайжон парламентининг собиқ раиси¸ муҳолифатчи Расул Гулиевни иккинчи кун аэропортда ушлаб турганини маълум қилди.


Расул Гулиев душанба куни Озарбайжон ҳукумати талабига кўра¸ Интерпол тарафидан қўлга олинган эди.
Озарбайжон Демократик Партияси раҳбари Гулиев АҚШда 10 йиллик қочқинда яшагач¸ 6 ноябр куни ватанида ўтажак парламент сайловларида иштирок этиш учун Бокуга қайтишини таъкидлаган эди.
Расмий Боку Гулиевни давлатга қарашли мулкни ўзлаштирганликда айблаб¸ агар уйга қайтса¸ уни қўлга олишини маълум қилган эди.
Гулиев билан самолëтда парвоз қилган британиялик ҳарбий Боб Стюарт Озодлик радиосининг Oзарбайжон хизматига берган интервюсида уларнинг самолëти Боку йўналиши бўйича парвозда бўлганлиги¸ аммо уларни Озарбайжон пойтахтига қўнишига рухсат берилмагани ҳақида маълумот олинганини айтади:
"У парвоз чоғида телефон орқали одамлар полиция томонидан ушлаб кетилаëтгани¸аэропорт фаолияти тўхтатилганлиги ва у парвоз қилаëтган самолëтга Бокуга қўниш учун рухсат берилмаслиги ҳақида хабар олгач¸ ортга қайтиш олдидан Симферопол аэропортига қўндик. Мақсадимиз самолëтни ëқилғи билан тўлдириш эди. Бироқ¸ маҳаллий расмийлар илтимосига кўра¸ аэропорт биносига кирдик ва бир оз ўтмай¸ Гулиев қўлига кишанд тақилди"¸ - деди ҳарбий.
Озарбайжон ҳаво йўллари авиакомпанияси ходими Жаҳонгир Асқаров Боку Гулиев парвоз қилаëтган самолëтнинг қўнишига рухсат берганлигини. Аммо парвоз уштираëтган авиакомпания уни рад этганини таъкидлади.
Қрим милициясининг матбуот хизмати бошлиғи Александр Домбровскийга кўра Гулиевнинг Украина сафари давомийлиги Озарбайжон расмийларининг украиналик ҳамкасбларига жўнатажак ҳужжатларга боғлиқ бўлади.
XS
SM
MD
LG