Линклар

logo-print

Собиқ Шўронинг собиқ етакчиси Михаил Горбачëв олиб борган қайта қуриш сиëсатининг асосчиси Александр Яковлев оламдан ўтди.


Бу ҳақда “Эхо Москвы” радиоси Кремл маъмуриятининг раҳбари Сергей Филатовга таянган ҳолда хабар тарқатди.
Яковлев 81 ëшида вафот этди.

Россиянинг “Итар-Тасс” ахборот агентлиги эса¸ у Москва шаҳри касалхоналаридан бирида жон берганини маълум қилди.
Яковлев 1987 йил собиқ Совет Коммунистлар Партиясига аъзо бўлиб¸ Горбачëвнинг собиқ Шўро жамиятини либерализациялаш ва сўз эркинлиги таъминлаш ҳаракатига асосчилик қилган эди.
У ҳақда кўпчилик Горбачëв давридаги ошкоралик ва қайта қуриш сиëсатининг ғоячиси¸ деб гапиради
Яковлев Владимир Путиннинг демократияни камайтириш сиëсатини танқид қилиб келган.
XS
SM
MD
LG