Линклар

Ёлгоннинг тахтдаги кирк йил даврони,<br>Хакикат айтилган бир дамча булмас!


Омон Матчон Кахрамон аёл Махбуба Зокировага

Рамазон кунларнинг бир жумасида,
«Озодлик» дунёга таркатди хабар:
- Узбекларнинг Олий Махкамасида
Бир аёл хак гапни айтди бу сафар!

Нахотки ёлгоннинг йулини ёпдинг,
Бу не кароматинг булди эй фалак!
Сен бу Махкамага кайдан йул топдинг,
Андижондан келган эй жасур малак!

Шунча самимият, шунча халоллик,
Шунча шижоатни кайдан ололдинг?
Олий Суд юзига бокканингча тик,
Миллион юракларга титрок сололдинг.

Зулм ва хакорат хоким Ватанда,
Намойиш этолдинг гузал исённи.
Менда йук жасорат бор экан санда,
Кузини очдинг-ку Узбекистонни!

Кузларини очди бу кухна олам,
Сесканиб уйгонди мудрок кунгиллар.
Энди юрагимни тирнамас алам,
Токи тирик экан сендек сингиллар!

Конхур хукуматни хамкор деб билган,
Россия, Хитойга аччик сабок бу!
Улар хаёлини паришон килган,
Махбуба исмли дилбар маёк бу!

Зулмнинг коронгу йулкаларини,
Бир гужум нур бул иб ёрита олдинг.
Узбекнинг эгилган елкаларини,
Кутариб дардини арита олдинг.

Гузал Руминия гушаларида,
Номинг дуо билан тилларда достон.
Тешик-тош ва Ушнинг кучаларида,
Бошланган дейишди сендаги исён...

Бугун такдир сенинг кулингдан тутди,
Хориж ва хибсда колди эркаклар...
Синглим, ун олти йил умримиз утди,
Сармаст юртбошидан тинглаб эртаклар.

Олис Канаданинг сулим шахридан,
Таьзимлар йуллайман Махбуба синглим.
Ислом Каримовнинг зулму-кахридан,
Энди хавотирлар бехуда, синглим!

Энди тонглар якин, инкилоб якин,
Шурлик хурриятнинг тикланур кадди.
Энди мамлакатда булса бир чакин,
Унга хукуматнинг етмайди хадди...

«Мени камайсизми?» - дема, эгма бош!
Сени панохида асрайди Эгам.
Эртага нур сочиб чикади куёш,
Хали Ватанимга кайтаман мен хам!

Умринг узок булсин, гам курма сира,
Барча балолардан асрасин Оллох.
Туртта фарзандинг хам халол, бокира,
Усиб улгайишсин! Омин! ИншоОллох!

Исмат ХУШЕВ. (Канада)
XS
SM
MD
LG