Линклар

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 20-21 октябр кунлари Туркманистон ва Ўзбекистонга боришини маълум қилди.


Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Михаил Камининга кўра, Лавров ҳар икки давлат расмийлари билан учрашади. Учрашув чоғида томонлар Каспий ҳавзасининг қонуний мақоми масаласини муҳокама этиши кутилмоқда.
Каспий ҳавзасининг қонуний мақоми Сибиқ Иттифоқ қулагандан буён унга чегарадош — Россия, Озарбойжон, Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон ўртасида баҳсли масала бўлиб келмоқда.
Ҳозирги маълумотларга кўра, Сергей Лавров Ўзбекистон ҳамда Туркманистон президентлари, ҳар икки давлат ташқи ишлар вазирлари билан учрашади.
XS
SM
MD
LG