Линклар

logo-print

Америка қўшма штатлари Мудофаа вазири Доналд Расмфелд АҚШ ҳамда Хитой ўртасидаги муносабатларни янада ойдинлаштириш мақсадида Хитойга борди.


Пекин расмийлари билан музокаралар чоғида Рамсфелднинг айтишича, расмий Пекин тезлик ўсиб бораётган ҳарбий қудратини тобора яширмоқда.
“Хитой ҳарбий қудратининг ошиши, табиийки, бошқа мамлакатларда Хитой ўз олдига қўйган мақсадларга қизиқиш уйғотмоқда. Қолаверса, Хитой ҳарбий қудратининг ўсиш жараёни тобора тезлашаётгани ва бизнингча, шаффоф эмаслиги, айни вақтда, Хитойга нисбатан ишончсизликни ҳам кучайтирмоқда”, — деди АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Хитой расмийлари билан ўтган музокаралардан сўнг.
XS
SM
MD
LG