Линклар

Россиянинг Тулск вилояти Яндовка қишлоғида паррандаларнинг оммавий тарзда қирилиб кетаётгани кузатилмоқда.


Маҳаллий ҳукумат бу ерда паррандаларни бутунлай йўқотишга қарор қилди. Тулск вилояти бош санитар шифокорига кўра, “парранда гриппи” тахмини билан олинган текширув натижаси жума куни маълум бўлади. 14 октябрдан буён Яндовкада 250 бош парранда ўлган.
Еврокомиссия расмийси Россиядаги айни ҳолат бўйича бугун шундай деди:
“Тулск вилоятида “парранда гриппи” тарқалиши эҳтимоли ҳақидаги ОАВ хабарларини Еврокомиссия кузатиб бормоқда ва бу масалада Россия ҳукумати билан мунтазам алоқада. Россиядаги вазият қайси томонга ўзгаришидан қатъий назар Еврокомиссия Сибирдан келаётган уй паррандалари ва бошқа қушларнинг сотилишини таъқиқлашни кенгайтиришга тайёр”, — деди Еврокомиссиянинг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича расмийси.
Шунингдек бугун БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилоти Яқин Шарқ ва Африкада ҳам “парранда гриппи” тарқалиши эҳтимоли борлигидан огоҳлантирди. Ташкилот таъкидига кўра, айни касалликнинг Руминия ва Туркияда пайдо бўлгани касаллик вируси кўчиб юрувчи қушлар орқали тарқалаётганини тасдиқлайди.
XS
SM
MD
LG