Линклар

Покистон шимолида яна ер қимирлаши содир бўлди.


Рихтер шкаласи бўйича 5.8 даража кучларишда содир бўлган зилзила сел тошқинларига олиб келди. Ҳозирча қурбон бўлганлар ҳақида маълумот йўқ, аммо, навбатдаги ер силкиниши ҳануз давом этаётган қутқарув ишларини яна-да оғирлаштирди.
Тингловчиларимизнинг ёдида бўлса керак, 8 октябр куни бу ерда содир бўлган зилзила оқибатида 48 минг одам нобуд бўлди, 67 минг одам жароҳатланди.
Ҳозирда зилзила жабрдийдаларига ёрдам кўрсатаётган БМТ қутқарув гуруҳи раҳбари Ян Эгеланд қўшимча ёрдам сўраб, бугун Хитойга борди.
“Дунё аҳли Покистондаги табиий офатга Ҳиндистон океанида рўй берган цунамичалик жиддий эътибор қилаётгани йўқ. Бу эса минглаб одамларнинг тоғ совуғи, тинимсиз ёмғирлардан нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Шу боис, иқтисодий имконияти катта ва Покистон билан умумий чегараси бўлган Хитойдан ёрдам сўраймиз. Бизга яна 20 мингта қишки чодир, 10 та вертолёт ва қўшимча маблағ керак”, — деди Покистонда қутқарув ишларига бош-қош бўлиб турган БМТ расмийси.
XS
SM
MD
LG