Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:31

“Айтганларимдан пушаймон эмасман”. Маҳбуба Зокирова билан интервью


“Озодлик” мухбири 14 октябрь жума куни Олий судда шов-шувли кўрсатма берган андижонлик гувоҳ Маҳбуба Зокирова билан суҳбатда бўлиб, унинг суддан кейинги аҳволи билан қизиқди.




Мухбир: Ўша куни суд залидан чиққанингиздан кейин сизга нисбатан бирор ҳаракатлар бўлдими?

М.Зокирова: Йўқ. Менга ҳеч ким ёмон гапирмади. Қўриқлашди, кейин дуо қилиб, жўнатиб юборишди.

Мухбир: Уйингизга қачон қайтиб бордингиз?

М.Зокирова: Мен билан бирга борган гувоҳлар билан душанба куни “Дамас” машинасида келдик. Милиция бизни Фарғонагача бир-бирига топшириб келди. Андижон милицияси Фарғонага бормади. Болаларим йиғлай бошлагани учун ҳайдовчиларнинг ўзлари бизни Андижон ички ишлар бошқармасига олиб келиб топширди. Улар уйимизга бориб, тинч ўтиришимизни айтди. Мен ҳам уйга келиб, тинч ўтиравердим.

Мухбир: Уйдагилар, маҳалладагилар сизга қандай муносабат билдирди?

М.Зокирова: Ҳозир бир нарса дея олмайман. Ҳамма ўзи тушунганида. Бир кун келиб тушуниб олади, деб сабр қилиб юрибман.

Мухбир: Судда шундай гапларни айтганингиздан пушаймон эмасмисиз?

М.Зокирова: Пушаймон эмасман, мен тўғрисини айтдим. Ўзим ҳам айтолмаганимдан қийналиб юрар эдим. Энди қийналмай қолдим.

Мухбир: Сиз гувоҳлик бергандан кейин ҳукумат газеталарида бир қанча мақолалар чиқди. Уларда сизни гўёки аввалдан тайёрлашгани, акрамийларнинг қариндоши эканингиз, эс-ҳушингиз сал жойида эмаслиги тўғрисида ёзилди. Сизнинг бунга муносабатигиз қандай?

М.Зокирова: Ҳамма гапирганини гапираверади. Мен билмасам энди. Қанақалигимни мени танийдиганлар билади-ку. Ўзи акрамий, деган нарса йўқ. Шунақа лақаб қўйишган улар. У ерда (судда) шу гапни айтгани қўрққан эдим.

Мухбир: Ҳозир нима иш билан машғулсиз?

М.Зокирова: Ҳозир сотихда (томорқа ёки дала) иш қиляпмиз. Куёвим шағал ташияпти, мен текислаяпман. Ҳаммаёғимиз чанг. Сотихга ҳам бугун чиқдим ўзи. Қўрққанимиздан уйда ўтиргандик.

Мухбир: Юрагингизда судда айтилмаган қолган гапларингиз борми яна?

М.Зокирова: Ҳаммасини айтдим, шекилли.

Мухбир: “Озодлик” радиосини эшитасизми?

М.Зокирова: Бизникида радио йўқ.
XS
SM
MD
LG