Линклар

Эрон Ироқ масаласини муҳокама этишда расмий Вашингтон билан тўғридан-тўғри музокара олиб боришни қатъиян рад этди.


Бу баёнот АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райснинг айни масаладаги чиқишидан сўнг янгради. Райс Ироққа қуролли гуруҳларнинг Эрон билан чегарадош қисмидан кириб келаётган хусусида расмий Вашингтон Теҳрон билан музокара юритиш мақсадида эканини маълум қилган эди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, агар АҚШ тўғридан-тўғри музокара юритмоқчи бўлса, Эронга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқиши керак.
XS
SM
MD
LG