Линклар

Европа иттифоқи Россиядан келадиган барча парранда маҳсулотлари импортини таъқиқлади.


Бу ҳақда Еврокомиссия расмийси Хансен шундай маълум қилди:
“Еврокомиссия парранда ва парранда маҳсулотларининг импортини таъқиқлади. Ва бу нафақат Сибир, балки бутун Россияга тегишли. Фақат Калининград, Карелия, Мурманск ва Санкт-Петербург бундан мустасно ”, — деб маълум қилди Еврокомиссия расмийси.
Куни кеча Россия ҳукумати Тула областидаги Яндовка қишлоғида “парранда гриппи” вируси қайд этилганини тасдиқлади. Қишлоқда уй паррандалари йўқотилаяпти ва карантин эълон қилинган.
Россиядан ташқари яна Руминия, Туркия ва Хитойда парранда гриппи қайд этилди. Таиландда касалликдан бир одам ўлди. Шу билан бу мамлакатда парранда гриппидан ҳалок бўлганлар сони 13 тага етди.
XS
SM
MD
LG