Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:55

Минтақадаги хавфсизлик масалалари муҳокама қилинмоқда


Саида 21 октябрь куни Тошкентда “Марказий Осиёда хавфсизлик муаммолари” мавзуида икки кунлик халқаро илмий амалий анжуман иш бошлади. Унда Россия, АҚШ, Германия каби бир неча мамлакатдан келган вакиллар иштирок этмоқда.

Анжуман Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Россиянинг “Сиёсат” жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда давомида Марказий Осиёда юзага келаётган геосиёсий вазият, хавфсизликка янги таҳдид ва хатарларга қарши кураш, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасида кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик, Марказий Осиё давлатларининг барқарор ривожланишига оид ва бошқа бир қанча масалаларни муҳокама қилиш мўлжалланган.

Анжуманнинг биринчи иш кунида “Геосиёсий ландшафт ва Марказий Осиёда хавфсизлик муаммолари: Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда халқаро ташкилотлар роли” мавзуида қилинган маърузалар юзасидан мунозаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Галина Саидова ўз мулоҳазаларида қуйидаги фикрларни айтди: “Андижон воқеалари Ўзбекистоннинг ички иши. Ахир биз бошқа мамлакатлар ишларига аралашмаяпмиз-ку. Айтайлик, Америка самолётлари Афғонистоннинг қишлоқларини бомбардимон қилди. Қанча тинч аҳоли ҳалок бўлди. Бу ахир АҚШнинг ички иш эмаслиги аниқ. Сербия бомбардимон қилинганида ҳам, Косовада ҳам ҳеч ким чора кўриш ҳақида гапираётгани йўқ. Нега нуфузли халқаро ташкилотларимиз шу масалани кўтармайди? Тўғриси, мен... бўлганимда БМТда шу масалани кўтарган бўлардим. Тўғри, мен сиёсатчи эмасман, лекин нима учун бу масалани кўтармаслик керак?”

Россия Фанлар академияси Халқаро тадқиқотлар маркази директори
Виталий Уткиннинг таъкидлашича, АҚШни Марказий Осиёга чорлаётган омил Хитойдир.

“АҚШни хавотирга солаётгани, тахминан 20 йиллардан сўнг Хитой жаҳон иқтисодиёти марказига айланади. Уни хавотирга солаётган омиллардан бири қудратли Хитойнинг мусулмон олами билан иттифоқ тузиши эҳтимолидир”, - деди В.Уткин.

Россиялик Сергей Мартов минтақага радикал исломийлик, ҳозирда етарли даражада баҳо берилмаётган наркоимперия хавфи, шунингдек, давлат институтларининг кучсизлиги каби омиллар таҳдид солаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, минтақа мамлакатлари хавфсизлигини таъминлашга ёрдам берадиган сиёсий ўйинчилар АҚШ ва Россиядир. Хитой эса ҳозирча ўзининг ички муаммолари билан банд.

Анжуман иштирокчилари Россияда хавфсизликни таъминлаш ҳам бевосита қўшни давлатларга боғлиқлигини таъкидлаб, бу жараёнда бевосита Ўзбекистондаги вазиятга эътибор қаратиш расмий Москва манфаатларига мос келишини билдирди.
XS
SM
MD
LG