Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:43

Сўмни сотиш машаққати


Саида Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда мамлакатга кенг истеъмол товарлари олиб кириш билан боғлиқ жорий ҳисоб-китоблар бўйича миллий валютани конвертация қилиш вақтинча тўхтатилган.

Мамлакат Марказий банки барча тижорат банкларига, жумладан, ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкига ҳам бу ҳақда кўрсатма берган.

Гарчи Марказий банк вакили Чори Мирзаев “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бу маълумотни инкор этган бўлса-да, Тошкентдаги банклардан бирининг масъул ходими конвертацияга чеклов эълон қилинганини тасдиқлади.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва хориж компаниялари ўртасида ўзаро дебиторлик ва кредиторлик қарзлари мавжуд. Мана шу вазиятда ўзаро ҳисоб-китобларни тугаллаб олиш мақсадида конвертация вақтинча тўхтатилган. Бу муддат 10 кундан бир ойгача давом этиши мумкин.

“Агар бу муддат узоқ чўзилиб кетса, тадбиркорлар жиддий зиён кўриши мумкин. Чунки улар ўз мажбуриятларини бажара олмай қолиши эҳтимолдан йироқ эмас”, - деди банк ходими.

Кузатувчи Алимардон Аннаевнинг билдиришича, 1996 йилда ҳам Марказий банк шундай вақтинчалик чеклов жорий этган. Бироқ бу чекловлар бир неча йилларга чўзилиб кетган ва Ўзбекистон иқтисодиётини жар ёқасига олиб келиб қўйган.

А.Аннаевнинг айтишича, бундай чекловларнинг тез-тез жорий этилиши сармоядорларнинг Ўзбекистонга қизиқишини сусайтиради. Натижада хорижий сармоялар билан анча боғлиқ бўлган Ўзбекистон иқтисодиёти янада инқирозга юз тутади.
XS
SM
MD
LG