Линклар

Ироқ ҳукумати Саддам Хусайн ва унинг сафдошлари устидан ўтказилаётган маҳкамада қатнашаётган адвокат Саддун ал-Жанабий ўлдирилганини кескин қоралади.


Ҳукумат томонидан тарқатилган баёнотга кўра, бир гуруҳ қуролланган шахс пайшанба куни тунда Жанабийни Бағдоддаги уйидан ўғирлаб кетган. Бир неча соатдан кейин унинг жасади топилган. Бу қотиллик учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
Саддун ал-Жанабий судда Саддам сафдошларидан бирининг ҳимоячиси бўлган. Ироқ ҳукумати маҳкаманинг бошқа адвокатлари ҳимоясини кучайтиришга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG