Линклар

Ливан собиқ Бош вазири Рафиқ Харирий ҳаётига уюштирилган суиқасд борасида БМТ ўтказган текширув натижалари эълон қилинди.


Мазкур ҳисобот Харирий ўлдирилишига Сурия ва Ливаннинг юқори лавозимли расмийлари алоқадор эканига ишора қилган.
Нью Йоркдаги БМТ Бош қароргоҳида чиқиш қилган АҚШнинг БМТдаги элчиси Жон Болтон текширув натижасига шундуй муносабат билдирди:
“Харирий ҳаётига суиқасд уюштиришга Сурия ва Ливан ҳукуматининг юқори лавозимли расмийлари алоқадор экани тўғрисида ҳисоботда келтирилган маълумотларга алоҳида эътибор қаратиш лозим”.
Жума куни эрталаб Оқ Уй БМТ ўтказган текширув натижасидан Вашингтон расмийлари чуқур ташвишга тушгани бу масалани ўз иттифоқчилари ва халқаро ҳамжамият билан бирга муҳокама қилишини билдирди.
АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс эса халқаро ҳамжамият Сурия Харирий суиқасдига алоқадор эканини тан олишининг йўлини топиши кераклигини айтди.
Сурия Ливан собиқ Бош вазири ўлдирилишига алоқадор экани тўғрисидаги даъволарни рад этди.
XS
SM
MD
LG