Линклар

Грузиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Саломе Зурабишвили мухолифатдаги жамоатчилик ҳаракати тузишга киришган.


Бугун бу ҳақда маълум қиларкан Зурабишвили мамлакатдаги сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Бундай жамоатчилик ҳаркатини тузишдан мақсад, деди собиқ вазир, келаси йил бўладиган маҳаллий хокимият органларига сайловларга ҳозирлик кўришдир. Шунингдек, Зурабишвили Грузияда 2009 йилда бўладиган президентлик сайловида номзодини қўйиш нияти ҳам борлигини билдирди.
Грузиянинг янги ташқи ишлар вазири Гела Безуашвили эса мамлакатнинг Украинадаги янги элчихонаси биноси қурилишини тўхтатди.
Жума куни янги элчихона қуриладиган жойда бир қанча украиналик саккиз қаватли бино ёруғликни тўсиши борасида норозилик билдирган эди. Грузия ташқи ишлар вазирига кўра, ушбу украин аҳолисининг бу эътирозлари инобатга олиниб элчихона биноси қурилиши тўхттилган.
XS
SM
MD
LG