Линклар

logo-print

Ироқ ҳукумати собиқ президент Саддам Ҳусайн устидан кечаётган маҳкама жараёнида қатнашувчи адвокатлар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтирди.


Маҳкамада ҳимоячи сифатида қатнашган адвокатлардан бири кеча Бағдодда ўлик холда топилган. Садун Насуаф Жанавийнинг пайшанба куни кечқурун жангарилар тарафидан олиб қочиб кетилгани хабар қилинган эди. Ироқни 35 йил бошқарган 68 яшар Саддам Хусайн ва унинг Бааз партияси бўйича собиқ сафдошлари бегуноҳ одамларни қирғин қилганлик, хусусан 1982 йилда Дужайлда 150га яқин одамни қатлом қилишга буйруқ берганликда айбланмоқда. Маҳкама мажлисида 28 ноябргача танаффус эълон қилинган. Ироқ бош вазири Иброҳим Жафаарий Саддам Ҳусайн устидан маҳкамани мамлакат ташқарисида давом эттириш таклифини рад этди. Жафаарийга кўра, Саддам устидан маҳкама бу Ироқнинг ички иши ва у фақат Ироқ ичкарисида бўлиши керак.
XS
SM
MD
LG