Линклар

logo-print

Ливан собиқ Бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг ўғли Саад Ал Ҳаририй отасининг феврал ойидаги ўлими юзасидан БМТ комиссияси олиб борган тергов хулосасини олқишлади.


Саад Ал Ҳаририй Саудия телеканали орқали қилган чиқишида:
"Халқаро тергов комиссияси хулосаси ҳақиқатни рўёбга чиқариш сари ташланган биринчи муҳим қадамдир. Айбдорлар халқаро маҳкамада суд қилиниши керак", - деб айтди.
Эслатиб ўтамиз БМТ хулосасида Ливан собиқ бош вазири ўлдимида Сурия ҳукумати ва унинг Ливандаги тарафдорлари қўли борлиги айтилади. Дамашк ва Байрут эса буни инкор этган. Ҳаририй ўлими юзасида германиялик юрист Детлев Мехлис раҳбарлигида БМТ комиссияси ўтказган тергов хулосасига АҚШ Давлат Котиби Кондолизза Райс қуйидагича муносабат билдирди.
"Мехлис тергови хулосалари ушбу ҳужжатнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида яна бир бор кўриб чиқилиши лозимлигини тақазо этаётир. Ана ўшанда нинг қанчалар ишонарли эканлиги аён бўлади", - деди Кондолизза Райс.
Жума куни Ҳаририйнинг минглаб тарафдорлари БМТ хулосасини қўллаб намоиш ўтказди.
XS
SM
MD
LG