Линклар

Қирғизистон пойтахти Бишкекда юзлаб одам Бош вазири Феликс Кулов истеъфога кетсин, деган талаб билан норозилик намоиши ўтказди.


Ушбу намоишни Қирғизистон қамоқхонасидаги исён пайти отиб ўлдирилган Қирғиз депутати Тиничбек Ахматбаев яқинлари уюштирган. Намоиш қатнашчиларига кўра, депутат ўлимига Бош вазир Феликс Кулов айбдор ва у истеъфога кетиши керак. Намоишчиларнинг бу талабига айрим депутатлар ҳам қўшилишади ва улар айни масалани парламентнинг якшанба куни бўладиган фавқулодда сессиясида кўтаришмоқчи.
Намоишчиларнинг бу талабига муносабат билдираркан Бош вазир Феликс Кулов:
"Биз қонун йўлидан борамиз. Агар керак бўлса намойишчилар талабини парламент кўриб чиқсин. Президентдан ҳам шуни сўрайман. Намойишчиларнинг талаби қонун доирасида кўриб чиқилсин. Агар президент ва парламент мени истеъфога кетишим учун асос топишса, мен томонимдан ҳеч қандай эътироз бўлмайди. Мен яна бир бор айтаман биз қонун йўлидан боришимиз керак", - деди Феликс Кулов.
XS
SM
MD
LG