Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:19

Лениннинг жасади “хомталаш” бўляпти


Басира Россияда коммунизм доҳийларидан бири Владимир Ильич Лениннинг жасадини Москванинг Қизил майдонидаги мавзолийдан олиб, қайта дафн этиш ҳақидаги гап-сўзлар яна урчий бошлади.

Ульянов вилояти губернатори Сергей Морозов агарда доҳийни қайта кўмиш ҳақида қарор қабул қилинса, албатта, у ўз ватани Ульяновскда дафн этилиши кераклигини таъкидламоқда.

Россия либерал демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский Лениннинг жасадини кўмиш ҳақида илгари ҳам ташаббус билдирганини, ҳатто норозлик намойиши ҳам ўтказганини айтади.

“Хориждагилар бизга ленинизм билан хайрлашиш нияти йўқ халқ сифатда қарайди. Қанча одамлар ўлиб кетди, бегуноҳ қонлар тўкилди, ташвишлар-чи? Бироқ бу одам давлатнинг энг марказида ётибди. Ҳамма Қизил майдонни кўргани келса-ю, ўртада мана шу даҳма бўлса”, - деди В.Жириновский.

Россия коммунистик партияси йўлбошчиси Геннадий Зюганов Ленин жасадини мавзолийдан олиб чиқиш қарори қабул қилинса, партия буни норозилик намойишлари билан қарши олишини билдирди.

“Агар ҳукумат шундай таҳқирлашга йўл қўйса, биз бутун мамлакат бўйлаб бўйсунмаслик акциялари ўтказамиз. 7 ноябрь куни мамлакатда энг катта акция ташкил этиш ниятидамиз. Унда халқнинг истагини кўрсатамиз”, - деди Г.Зюганов

“Демократик иттифоқ” партияси етакчиси Валерия Новодворская фикрича, мамлакатнинг асосий майдони қабристон бўлмаслиги керак. Бундай сағаналар доим шаҳардан чеккада бўлган.

“Дунё тарихида бунақаси йўқ, Москвада эса бор, - деди В.Новодворская. - Қизил майдондан мурдаларни йиғиштириш керак”.

Россия ҳукумат Ленинни қайта дафн этиш масаласига ўз муносабатини билдиргани йўқ. Бироқ Россия Федерал йиғини раиси Сергей Миронов бу масалани коммунистик ғоялар руҳида тарбияланган одамлар тирик даврда кўтармасликни таклиф этди.
XS
SM
MD
LG