Линклар

logo-print

Руминия президенти Траян Басеску унинг мамлакати АҚШнинг бир неча ҳарбий базаси Қора денгиз бўйида жойлашишига розилик берганини маълум қилди.


АҚШ Миллий Хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Стефан Хадлей билан ўтган музокарада Басеску АҚШ ва Руминия ўртасидаги мулоқот якуний поëнига етаëтганини айтди.
Басескуга кўра¸ АҚШ ҳарбий базаси учта ҳудудда жойлашиши мумкин.Уларнинг учаласи ҳам Қора денгиз бўйидадир.
База ҳарбий транспорт ва ўқув машғулот курсларини ўз ичига олади.
Шунингдек¸ АҚШ ҳарбийлари Константадаги ҳарбий портдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
АҚШ ҳарбийлари 2003 йил бошида Ироқда уруш бошланган вақтда Руминия базаларидан фойдаланган ва ўтган йили икки мамлакат ҳарбийлари биргаликда ўқув машғулотлари ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG