Линклар

Ироқда юз берган портлашлар оқибатида 12 киши ҳалок бўлди.


Улардан 4 нафари болалар.
Тикрит шаҳрида уйга улоқтирилган бомба оқибатида бир полиция ходими ва 4 нафар бола ҳалок бўлди.
Ҳалок бўлган болалардан иккиси полиция ходимининг фарзандлари бўлиб¸ қолган икки нафари мактабга кетаëтган қизалоқ бўлган.
Бағдодда эса¸ машинанинг портлатилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган.Улардан иккиси полиция ходимидир.
Киркукда АҚШ ҳарбийлари патрули олдида ҳудкуш бомбачи ўзини портлатиб юбориши натижасида бир ироқлик ҳалок бўлган ва бир неча киши яраланган.
Бағдоддан 60 км нарида Бақуба шахрида полиция ходими номаълум шахслар томонидан отиб кетилган.
XS
SM
MD
LG