Линклар

АҚШ армияси расмийларидан бири Кашмирнинг Покистон назорат қилувчи ҳудудига бориб¸ зилзила оқибатида вайронага айланган ерларни кўздан кечирди.


Генерал Жон Абизаид АҚШ зилзиладан талофат кўрган жойларга ëрдам бериш мақсадида юк ташувчи вертолëтлар берганини маълум қилди:
"Бугун биз Афғонистондан қўшимча иккита вертолëт келтирдик. Яна 13та вертолëтнинг келтирилиши кутилмоқда. Умумий ҳисобда 25та вертолëт хизмат қилади бу ерда. Имкон қадар ëрдам бераяпмиз”¸ - деди Жон Абизаид.
Маълумотларга қараганда¸ 8 октябр куни юз берган зилзила оқибатида 51мингга яқин одам ҳалок бўлган.
Дубайда эса¸ “Ал Жазира” телеканали орқали чиқиш қилган “Ал Қайда” террор гуруҳи қўмондони Айман аз Завохири бутун дунë мусулмонларини Покистонда талофат кўрганларга ëрдам беришга чақирди.
XS
SM
MD
LG