Линклар

Озарбайжон полицияси Бокуда норозилик намойиши ўтказиш учун йиғилганларни тарқатиш мақсадида уларга қарши куч ишлатгани айтилади.


“Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлигига кўра¸ 100га яқин полиция ходими оломонни тарқатиш учун таëқлардан фойдаланган.
Бир неча киши қўлга олинган.
Бу 6 ноябр куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларидан олдин мухолифат ўтказган ҳозирча сўнгги намойишдир.
Мухолифат сайлов қалбаки ўтказилишни таъкидламоқда.Мамлакат президенти Илҳом Алиев эса¸ сайловларнинг эркин ва шаффоф ўтажагини бидлдирди.
Озарбайжон расмийлари пойтахт марказида тўпланиш ман қилингани ва ҳар қандай норозилик тадбирлари бекор қилинганини огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG