Линклар

Қирғизистон пойтахти Бишкекда бош вазир Феликс Қуловни истеъфога чақираëтган юзлаб одам иштирокида норозилик намойишининг иккинчи куни давом этди.


Ушбу намойишни Қирғизистон қамоқхонасидаги исён пайти отиб ўлдирилган Қирғиз депутати Тиничбек Ахматбаев яқинлари уюштирган.
Намоиш қатнашчиларига кўра, ҳукумат раҳбари Феликс Қулов парламент депутати Тиничбек Ақматбаев ўлимига алоқадор ва истеъфога кетиши керак. Намоишчиларнинг бу талабига айрим депутатлар ҳам қўшилишади ва улар айни масалани парламентнинг якшанба куни бўладиган фавқулодда сессиясида кўтаришмоқчи.
Тиничбек Ақматбаев 20 октябрь куни Бишкекдан унча олис бўлмаган жазо колонияларидан бирида маҳбуслар томонидан ўлдирилган.
Шанба куни ўтган матбуот анжуманида Феликс Қулов¸ агар президент ва парламент мени истеъфога кетишим учун асос топишса, мен томонимдан ҳеч қандай эътироз бўлмайди. Мен яна бир бор айтаман, биз қонун йўлидан боришимиз керак, деган эди.
Шунингдек¸ якшанба куни мамлакатнинг Ўш шаҳрида ҳам юзга яқин одам Феликс Кулов ва Парламент раиси Ўмурбек Текебаев истеъфосини талаб қилди. Кейинчалик намойиш иштирокчилари хавфсизлик ходимлари томонидан тарқатилди.
Президент Курманбек Бакиев жамоат тинчлигини таъминлашни хавфсизлик кучларига топширди.
Қирғизистон Ички Ишлар Вазири Мурод Суталинов Бишкекда бўлиб ўтаëтган норозилик намойишини фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқи¸ деб атади.
XS
SM
MD
LG