Линклар

Би Би Си ва Ливан расмийларига кўра¸ Сурия ҳукумати билан алоқадорликда гумон қилинаëтган радикал исломий гуруҳ Ливанда қўлга олинган.


Қўлга олинганлардан бири¸ Маҳмуд Абдул Алининг Ливан собиқ Бош Вазири Рафиқ Ҳарири ўлдирилган куни Сурия президенти Башар Асад билан телефон алоқасида бўлгани айтилади.
Бу БМТ комиссиясининг Ҳарири ўлими юзасидан олиб борган тергов хулосасидан кейин қўлга олинган илк гуруҳдир.
БМТнинг ушбу баëнотида Абдул Али Сурия ҳукумати билан бирга феврал ойида Рафиқ Ҳарирининг жонига суиқасд қилганликда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, БМТ хулосасида Ливан собиқ бош вазири ўлимида Сурия ҳукумати ва унинг Ливандаги тарафдорларининг қўли борлиги айтилади.
Расмий Дамашқ ва Байрут эса буни инкор этди.
Мазкур ҳисобот Харирий ўлдирилишига Сурия ва Ливаннинг юқори лавозимли расмийлари алоқадор эканига ишора қилади.
Ҳисоботда Сурия президенти Башар Асаднинг икки нафар акаси ва Ливан президентининг 4 нафар ëрдамчисининг номи келтирилган.

Ливанга тегишли яна бир хабарда Байрутда газ чиқиши оқибатида портлаш юз бергани¸ аммо ҳеч кимга шикаст етмагани айтилади.
XS
SM
MD
LG