Линклар

Олий суддаги жараён таҳлили (2-қисм)


Шайбон Сойдаги отишма тафсилотларига гувоҳлар ва жабрланувчилар ҳам батафсил тўхталди. Жабрланувчиларга бу ҳақда эслаш анча оғир бўлди. Чунки улар ўх номи билан жабрланувчи.

Шунинг учун ўша куни атрофдагиларга нисбатан аҳволи бирмунча яхши бўлган гувоҳларнинг кўрсатмаларига тўхтаб ўтилса, отишма тафсилоти холис бўлади.

Гувоҳлардан бирининг айтишича, БТРнинг яқинига етганда оломон тўхтаган. БТР олдида бир неча аскар ҳам бўлган. Қуролли шахслар аскарларга қарата ўқ отган.

Демак БТР олдида аскарлар бўлган, қуролли кишилар уларга ўқ отган. Аскарлар эса БТР ортига яшириниб, оломоннинг ўтиб кетишини кутган.

Деярли барча гувоҳлар айни шундай кўрсатма берди. Фақат андижонлик судьягина отишма икки томондан ҳам бўлганини айтди.

Андижонлик гувоҳ Маҳбуба Зокирова эса деярли бир хил кўринишдаги бу кўрсатмаларни йўққа чиқарди. У аскарлар одамларга қарата ўқ отганини ўз кўзи билан кўрганини гапириб берди.

Албатта, унинг бу сўзлари айбловчини саросимига солди, айтиш мумкинки, жаҳлини чиқарди. Зеро, ҳамма аскарлар оломонга отмаганини таъкидлаётган бир пайтда бу аёл... Суд жараёнини кузатиб бораётган журналистлар ҳам ҳаргу-манг бўлиб қолди.

Кейинроқ кўрсатма беришни бошлаган аскарлар ҳам чиндан қурол ишлатганини, аммо фақат ўқ узаётганларга қарата ўт очилганини гапирди.

“Бу пайтда тўрт томони қуролли шахслар билан ўралган оломон ерга ётиб олди. Менимча, улар шу ўрта кўчада ётиб қолган. Улар турганини кўрганим йўқ”, - деди гувоҳ сифатида кўрсатма берган аскарлардан бири.

Ўртада ўрнидан турмай қолиб кетган оломон сони қанчалиги негадир аниқлаштирилмади. Балки аввалроқ бир гувоҳ оломон сони мингтага яқин бўлганини айтгани учун бундай аниқлаштириш керак бўлмагандир?!
XS
SM
MD
LG