Линклар

Афғонистон президенти Хамид Карзай Исломободда Покистон президенти Парвез Мушарраф билан учрашди.


Хамид Карзай мулоқот давомида Покистоннинг зилзила оқибатида катта талофат кўрган худудларга борганини ва яқинларидан ажралган одамларга афғон ҳалқи номидан ҳамдардлик билдирганини айтди:
"Биродарим бизга доимо ишонишингиз мумкин. Ҳар қандай вазиятда қўлимиздан келганича¸ биз – афғон ҳалқи ëрдам беришга тайëр”, - деди Карзай.
Ўз навбатида Парвез Мушарраф зилзиладан азият чекканларга ëрдам бераëтгани учун Афғонистон халқига миннатдорчилик билдирди.
Карзай Покистонга бир кунлик сафар билан бориб¸ ўзи билан бирга 5 тонна миқдорида дори-дармон¸ 30 га яқин ҳамширалар ва врачларни олиб келди.Улар жойларда бошпанасиз қолганларга ëрдам беради.
Покистон расмийларидан бири генерал Фаруқ Ахмад зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 53мингтага етганини¸ жароҳат олганлар сони 75 минг кишини ташкил этганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG