Линклар

НАТО Бош Котиби Яп де Хуп Схеффер шимолий алянс Украинага ҳарбий ислоҳот ўтказишга ëрдам беришини маълум қилди.


Бу ҳақда Схеффер НАТОга аъзо мамлакатлар расмийлари ва Украина Мудофа Вазири Анатолий Гриценко билан Литва пойтахти Вилнюсда ўтган учрашувда маълум қилди.
Яп де Хуп Схеффер Украинанинг шимолий алянс такибига кириши мамлакатда ўтказилиш лозим бўлган сиëсий ва ҳарбий ислоҳотларга боғлиқ¸ деди.
АҚШ Мудофа Вазири Доналд Рамсфелд якшанба куни қилган чиқишида НАТОнинг Украина билан алоқага чиқишини ижобий баҳолади:
"НАТО-Украина муносабатлари жуда муҳим ва АҚШ Литва ва НАТОга аъзо бошқа мамлакатларнинг Украинага ҳарбий ислоҳотлар ўтказишда ëрдам бериши кераклиги ва у билан яқиндан ҳамкорлик қилишлик ҳақидаги фикрига қўшилади. Биз Украина билан бу борада ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз"¸ - деди Доналд Рамсфелд.
XS
SM
MD
LG