Линклар

Давлат тўнтарувини режалаганликда гумон қилинаëтган Озарбайжон ҳукуматининг икки вакили ўз лавозимидан озод этилди.


Ҳукуматга қарашли “Lider” телеканали орқали ўқиб эшиттирилган фармонда давлатга қарашли “Azerkimya” ширкати бошлиғи Фикрат Содиқов ўз лавозимидан озод этилган. Унинг сабаблари ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.
Шунингдек¸ Бокунинг Насими мавзесидаги милиция бошлиғи ўринбосари Илқор Раҳимзода мухолифат билан махфий алоқа ўрнатганликда айбланиб¸ ҳибсга олинди.
Ўтган ҳафта вазирлар маҳкамасининг икки аъзоси ва Озарбайжоннинг йирик газ қувурларидан бирининг раҳбари истеъфога чиқарилган эди.
Уларнинг учови ҳам Озарбайжоннинг етакчи мухолифатчиси 9 йилдан буëн АҚШда истиқомат қилаëтган Расул Гулиев билан алоқадорликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG