Линклар

logo-print

Бағдод марказида кучли портлашлар юз бериши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди.


Ҳалок бўлганлар ичида полиция ходими ва фуқаролар ҳам бор.
Шунингдек¸ эртароқ Бағдодда ҳудкуш бомбачининг полиция патрулига ҳужум қилиши оқибатида икки нафар полициячи ҳалок бўлди.
Лейтенант Малик Султонга кўра¸ қўшни мавзе Шаабда юз берган бошқа бир ҳодисада эса¸ полициянинг уч ходими ва икки фуқаро оғир яраланган.
Киркук шаҳрининг полиция қўмондони Сархат Қодир йўлга ўрнатилган бомбанинг ишга тушиши натижасида Курдлар Демократик Партиясининг катта аъзоси Иброҳим Зангана жароҳат олганлигини хабар қилди. Унинг тана қўриқчиларидан бири ҳалок бўлиб¸ яна бир яраланди.
Якшанба куни Бағдодда юз берган зўравонликлар оқибатида 30 нафар ироқлик ҳалок бўлди. Улардан 12 нафари қурувчилар бўлиб¸ Бағдод жанубий мавзеларидан бирида отиб кетилган.
Полицияга кўра¸ қурувчилар Муссайиб мавзесида ҳукуматга қарашли янги бино қураëтган эди. Ҳужумчилар эса¸ уларни ишга ëллаган шахсни ўғирлаб кетган.
XS
SM
MD
LG