Линклар

UNICEF Шарқий Европа ва Марказий Осиëда ОИТС катта тезлик билан тарқалаëтганини маълум қилди.


UNICEF ҳисоботига кўра¸ 1¸4 миллион киши ОИТВга чалинган ва 210 минг киши ўтган йили ушбу вирусни юқтирган.
ОИТВга чалинганларнинг 3дан бири 30 ëшгача бўлган фуқаролардир. Вируснинг болалар орасида ҳам кўпаëтгани айтилади.
UNICEFга кўра¸ Марказий Осиë ва Кавказ бўйи мамлакатларида ОИТС синдромини тарқалишини олдини олиш учун ўта юқори чоралар кўрилмоғи лозим.
Агентлик шунингдек¸ 2007йилга келиб ОИТСга қарши сарфланадиган маблағ 600 миллиондан 1¸500 миллиард долларга кўтарилишини маълум қилди.
Шу сабаб БМТ дунë бўйлаб 15 ëшга етмаган ўсмирларнинг ОИТС оқибатида ҳар дақиқада ҳалок бўлишини олдини олишга қаратилган глобал кампания бошлаганини маълум қилди.
Ҳисоботга кўра¸ ҳар куни 1800 нафар ëшнинг ОИТВ га чалиниши қайд этилади.
XS
SM
MD
LG