Линклар

Қирғизистон парламенти Тиничбек Ақматбаев ўлими сабабларини ўрганиш учун махсус текширув гуруҳини тайинлади.


Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь куни 31-қаттиқ тартибдаги жазо колониясида исён кўтарган маҳбуслар билан музокара ўтказиш чоғида Қирғизистон парламентининг мудофаа, ҳавфсизлик, ҳуқуқ-тартибот ва ахборот сиёсати комитети раҳбари Тиничбек Ақматбаев ўлдирилганди.
Шу сабаб Бишкек шаҳри марказий майдонида Жогорку Кенеш (мамлакат парламенти) депутати Тиничбек Ақматбаевнинг ўлдирилиши юзасидан митинглар бўлиб ўтмоқда.
Бугун Парламент йиғилишида сўзга чиққан унинг раиси Ўмурбек Текебаев парламентнинг Қулов истеъфосини кўриб чиқиши учун ҳеч қандай юридик ҳуқуқи йўқлигини маълум қилди:
"Бош вазир юзасидан президентга қачон мурожаат қилишимиз конституция ва парламент қонунларида очиқ-ойдин ëзилган. Бу йилда бир марта бош вазирнинг парламент бўйича ҳисобот берган ва ҳукумат фаолияти баҳоланган пайтда юз бериши мумкин. Ундан кейин биз ҳукуматга ишонамаслик асосида президентга мурожаат қилишимиз мумкин"¸ - деди Текебаев.
Унга кўра¸ фақат мамлакат президенти бош вазирни ишдан олиш ҳуқуқига эга.
XS
SM
MD
LG