Линклар

logo-print

Чехия республикасида келаси йил август ойидан бошлаб биометрик маълумотлар киритилган янги паспорт жорий этилади.


Ички ишлар вазири Франтистек Бубланга кўра¸ янги паспортга унинг эгаси ҳақида ҳақида маълумотлар дигитал шаклда киритилади.
2008 йилдан сўнг паспортга бармоқ излари ҳам киритилади. Амалдаги паспортлар янгиси билан алмаштирилгунча эскирмайди.
Туркманистон ҳам яқин вақт ичида янги фуқаролик паспорти жорий этишини маълум қилди.
Биометрик паспортда эгасиннинг дигитал фотосурати¸бармоқ излари ҳамда махсус аппарат ўқий оладиган бошқа маълумотлар ҳам бўлади.
АҚШдаги Фуқаролар эркинлиги уюшмаси ва Privacy International ташкилоти жорий этилажак биометрик паспорт борасида хавотир билдирмоқда.
Уларга кўра¸ бундай паспортлар ҳаракат эркинлигини чеклайди ва фуқароларни кузатадиган махсус маълумотлар базасини яратишга хизмат қилади.
XS
SM
MD
LG