Линклар

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Мосва БМТнинг Ливаннинг собиқ бош вазири Рафиқ Харири ўлими юзасидан чиқарган хулосасини қабул қилишини маълум қилди.


Қуддус сафарини давом эттирар экан¸ Сергей Лавров шу йил феврал ойида ўлдирилган Рафиқ Харири ўлими сабабларини ўрганишда Кремл Дамашқни ҳамкорлик қилишга чақираëтганини айтди.
Лавров Россия президенти Владимир Путин Сурия раҳбари Башар Асад билан мазкур масалани телефон орқали муҳокама қилганлигини хабар қилди.
Бундан аввал Россия ҳукуматига қарашли айрим ахборот агентликлар Москва Сурияга нисбатан турли санкциялар қўлланилиши мумкинлигини тўхтатишга ҳаракат қилиши ҳақида хабар тарқатган эди.
XS
SM
MD
LG