Линклар

logo-print

Вашингтон ва Токио ўртасида Окинава оролидаги жойлашган Америка ҳарбий базасини бошқа жойга кўчириш борасида узоқ давом этган баҳс-мунозара ечим топди.


Бу ҳақда Токиода учрашган АҚШ Мудофа вазири ўринбосари Ричард Лоулес ва Япония Ташқи ишлар вазири Нобутака Мачимура маълум қилди.
Мачимура шунингдек¸ Япониянинг Футенма ҳарбий базасида жойлашган 50 минг Америка денгиз пиëдачилари сонининг яқин вақт орасида бир неча мингтага қисартирилишини айтди.
Футенма базаси сўнгги йилларда жамоатчилик диққат марказида бўлиб келмоқда. Бундан 9 йил муқаддам уч АҚШ ҳарбийси япониялик - мактаб ўқувчисини зўрлаганидан сўнг¸ икки томон базани бошқа ерга кўчиришга келишган эди.
XS
SM
MD
LG