Линклар

Ироқда декабр ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловларида иштирок этиш учун сунний арабларнинг 3та партияси бирлашди.


Ироқ Халқи Анжумани¸ Ироқ Исломий партияси ва Ироқ Миллий Мулоқот партияси сунниларни декабр ойида ўтажак сайловларда овоз беришга чақирмоқда.
Саддам Хусайн пайтида салоҳиятга эга бўлган суннилар январ ойида ўтган сайловларни бойкот қилган эди.
Ироққа тегишли бошқа бир хабарда¸ Саддам Хусайн ҳимоячилари¸ агар улар етарли хавфсизлик билан таъминланмас экан махсус трибунални бойкот қилишини таъкидлади.
Ўтган ҳафта Саддам Хусайн билан бирга судланаëтганларнинг ҳимоячиси отиб кетилганидан кейин¸ ҳимоячилар ўз хавфсизлигидан хавотир билдирмоқда.
Ироқдаги Ал Қойда гуруҳига тегишли интернет сайтларидан бири Марокашнинг Баъдоддаги элчихонасининг икки нафар ходими жанггарилар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берди.
XS
SM
MD
LG